Ўзбекистон энергетика вазири қишда юзага келиши мумкин бўлган энергия ресурслари танқислигини қандай қоплашни режалаштираётгани ҳақида гапирди. Режага кўра, мазутдан электр ишлаб чиқарилади, йирик корхоналарни тунги иш режимига ўтказилади, АГТКШларга газ етказиб бериш қисқартирилади.
Президент билан учрашувдан сўнг «Ўзтрансгаз», «Ҳудудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа корхоналар раҳбарларининг қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисоботлари тингланди. Улар энергия тизими «ҳар қандай об-ҳаво инжиқлиги ва аномал совуққа тайёр»лигини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти ўтган қишдан буён «қандай хулосалар чиқарилганини кўриш» мақсадида Тошкентдаги қатор янги ва янгиланган иссиқлик таъминоти объектларида бўлди. Уйлар ва бошқа объектлар иссиқ бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. «Энергияни тежаш маданиятини оширишимиз ҳам керак», — деди у.
Келаётган қиш мавсумида январь ойида кузатилганидек аномал ҳодисалар бўлиши кутилгани йўқ, дея маълум қилди Гидрометеорологик таъминот бошқармаси бошлиғи Азимжон Нарзуллаев. — Бироқ ҳарорат −7…−12 даражагача, шимолда −17…−22 даражагача тушиши мумкин.
Аномал совуқ кузатилган январь ойида аҳоли ўз танасида ҳис этган сезиларли инфляция негадир расмий инфляция кўрсаткичида акс этмади. Иқтисодчи Миркомил Холбоев реал воқеликда инфляция даражаси расмий инфляция кўрсаткичидан юқори бўлганига ишора қилувчи бир қатор статистик рақамларни таҳлил қилади.
Ўзбекистонда иссиқхона помидорининг нархи кескин кўтарилди, бунинг сабаби сифатида январь ойидаги аномал совуқ пайтида иссиқхоналарда ҳосилнинг нобуд бўлгани кўрилмоқда. 10 мартга қадар қизил помидорнинг улгуржи нархи 27 минг сўмга, пушти ранглиси эса 33 минг сўмгача кўтарилган.
Январь ойида Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ туфайли ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 10 фоизга қисқарди. Газ қазиб олиш 2022 йилнинг январига нисбатан 7,5 фоизга, газ конденсати — 9,1 фоизга, кўмир — 13,8 фоизга, электр энергияси ишлаб чиқариш — 2 фоизга камайди.
Шавкат Мирзиёев биринчи чоракда ЯИМ пасайишига йўл қўймаслик учун совуқдан жабр кўрган тадбиркорлар қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Тадбиркорлик субъектларига кредит тўлаш муддати узайтирилади, қарзни бўлиб-бўлиб тўлаш, фоиз ва «пеня» ҳисобини тўхтатиб туриш ва бошқа имкониятлар яратилади.
27 январдан бошлаб электр энергиясидан қарзи бор истеъмолчилар яна автоматик тарзда тармоқдан узилади. Аввалроқ ўчиришлар аномал совуқ об-ҳаво сабаб тўхтатилганди.
Аномал совуқ кунларда Ўзбекистондаги сув ҳавзалари, кўл ва шаршаралар музлаб қолди. Уларнинг нафақат доимий кўриниши, балки музлаган ҳолати ҳам алоҳида жозибадор. «Газета.uz» ана шундай тасвирларни жамлади.
«Юксалиш» ҳаракати давлат идораларини энергия ресурслари аҳолига етказиб берилмаган кунлар учун қайта ҳисоб-китоб қилишга, исиниш хоналарини очишга ва мурожаатлар учун кўп функцияли колл-марказ ташкил этишга чақирди. Энергетика вазирлиги қишга тайёрланганлик ҳолати бўйича ҳисобот бериши ҳам керак.
Қатор вилоятлар ҳокимликлари қишки таътил муддати яна бир бор узайтирилиши тўғрисида маълум қила бошлади. 18 январда бошланиши керак бўлган ўқиш 23 январга кўчирилди.
Чирчиқнинг «Ҳумо» маҳалласида яшовчи аҳоли электр йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйишди. Шаҳар ҳокими маҳаллага келди. У узр сўраб, истеъмол ортиши сабабли авариялар содир бўлаётганини айтди. Маҳаллага электр берилди.
Совуқ об-ҳаво туфайли 766/765-сонли «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишидаги Afrosiyob тезюрар поездининг 16, 17, 18, 19, 20 январдаги 5 та рейси бекор қилинди.
Аномал совуқ муносабати билан Тошкент ҳокимлиги эҳтиёжманд оилалар, уй-жой коммунал, ободонлаштириш ва ЙҲХХ ходимларига пойтахтнинг қатор жойларида бепул ош тарқатилиши ҳақида эълон қилган эди. «Газета.uz» мухбирлари ана шундай жойларда бўлиб, аҳоли ва расмийлар билан суҳбатлашди — фоторепортаж.
Якшанба куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига илиқ ҳаво кириб кела бошлайди. Ҳарорат кечаси −12…−17 даража, кундузи −5…−10 даража бўлади.
Совуқ кунларда Тошкент ҳокимлиги томонидан шаҳарнинг олти жойида эҳтиёжманд аҳоли, коммунал хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш бўлими ва ЙҲХБ ходимларига бепул ош тарқатилмоқда.
Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ сабаб ташқарида жойлашган банкоматлар пул чиқармай қолиши ҳолатлари кузатилмоқда. Шу туфайли пулларни нақдлаштиришда ёпиқ иншоотлардаги банкоматлардан фойдаланиш тавсия этилди.
Аномал совуқ туфайли завод ва бошқармаларнинг сиқув компрессор станцияларидаги газ ҳайдаш агрегатларида аварияли ҳолатда тўхташлар кузатилди, дея хабар қилди «Ўзбекнефтгаз». Мутахассислар газ қазиб олишнинг қисқаришига йўл қўймаслик чораларини кўрмоқда.
Аномал совуқ сабаб таътили чўзилган ўқувчи-талабалар айнан совуқ кунларда яна қайта ўқишга чақириб олинди. Ижтимоий тармоқ фаоллари орасида бу қарор кенг муҳокамаларга, хусусан, тушунмовчиликларга сабаб бўлди. «Газета.uz» ҳолатга билдирилган муносабатларни бир ерга жамлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг